Поиск
RUUZ

Общество

Жаҳонгир Улуғмуродовга берилган жазо ўзгартирилиб, енгил жазо берилди

21 ёшли талаба йигитнинг иши бўйича кассация шикояти кўриб чиқилди ва унга берилган жазо озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

378views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Тақиқланган нашидани тарқатгани сабаб 3 йилга қамалган 21 ёшли талаба йигитга берилган жазо енгиллаштирилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 28 июль куни Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан адвокат А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилди.
Кассация судлов ҳайъати, иш бўйича Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириб, унинг ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан пушаймонлиги, шунингдек жиноят содир этгандан кейинги хулқ-атвори каби ҳолатларни эътиборга олди.
Шу тариқа Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги ажримига мувофиқ Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, унга ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан ушбу кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Унга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди.
378views0replies
0

Комментарии