Поиск
RUUZ

Общество

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиқлари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

288views0replies
0

Миллий гвардия

Бугун 28 июль куни Фарғона шаҳрида ИИВнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари И.Ибрагимовни лавозимидан озод этди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.
Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.
Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 17 ноябрь куни Инамжон Абдуллаевич Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
288views0replies
0

Комментарии