Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда почтачи аёл кўп қаватли уй лифтида ўлик ҳолда топилди

Бош прокуратура 32 ёшли аёлнинг ўлими сабаблари бўйича тергов бошланганини маълум қилди.

749views0replies
0

UzAlert

Тошкентдаги янги бинолардан бирининг лифтида 32 ёшли аёл ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzAlert қидирув отряди хабар берди.
Қайд этилишича, 24 июль куни почтачи бўлиб ишлаган аёл хатларни манзилларга етказиб, уйига қайтмаган. 26 июль куни UzAlert отряди томонидан аёлга қидирув эълон қилинган.
Орадан икки кун ўтиб, 28 июль куни UzAlert фаоллари Яшнобод туманида жойлашган янги бино лифтида аёлнинг ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар беришди.
УзАлерт фаолларига кўра, аёлнинг лифтга қандай кирганини видеокамералар ёзиб олган, кейин лифт юқори қаватга борганда электр таъминоти узилиб, қулфланиб қолган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳозирда 32 ёшли аёлнинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда.
749views0replies
0

Комментарии