Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган 5 нафар аёл ва 1 нафар эркак ушланди

Улар ўзга шахслар билан тартибсиз равишда жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган.

877views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланиб, касалликни янада тарқалишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.
Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдирганлиги аниқланган. Шахслар процессуал ушланган.
Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ушланган.
Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
877views0replies
0

Комментарии