Поиск
RUUZ

Криминал

Букмекерлик контораларни реклама қилган эронлик блогерга ўлим жазоси берилди

Милад Ҳатамий 2 йил давомида суд қилинганидан сўнг, унга дорга осиш ҳукми ўқилди.

2302views0replies
0

Instagram

Икки йил олдин Эрон расмийларидан яшириниб юрган блогер ва инфлюенсерни Интерпол Туркияда қўлга олди. Хатамий фирибгарликда, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар брендларини ҳамда букмекерларни фаол реклама қилганликда айбланган.
Ҳатамий Эрон ҳукуматидан яшириниб юрган вақтда Туркияда қўлга олинган. 2021 йилда Интерпол сўровига кўра, Ҳатами Эронга топширилган. Ҳатами 2 йил давомида суд қилинди ва шундан сўнг унга дорга осиб қатл қилиш ҳукми ўқилди.
Блоггернинг Instagram'даги деярли 1 миллион обуначиси бўлган аккаунти блокланди. Профиль сарлавҳасида айтилишича, саҳифа жиноий контент тарқатганлиги сабабли адлия органларининг буйруғи билан блокланган.
2302views0replies
0

Комментарии