Тошкент вилоятидаги туманларнинг бирида аёл эҳтиётсизлик оқибатида чиқиндиларни ёқаётган вақтда ўзини ҳам ёқиб юборган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат Тошкент вилоятидаги туманларнинг бирида аёл ҳовлиси ва кўчадаги чиқиндиларни тўплаб, ёқаётган вақтда содир бўлган. У ахлат уюми устига яхшироқ ёниши учун бензин қуйган. Натижада бирдан кўтарилган аланга аёлнинг устидаги кийимларига ўтиб кетган. Аёл ёнаётган кийимларини ечгунига қадар танасининг 75 фоизи куйиб кетган.
Шифокорнинг таъкидлашича, ҳозирда унинг аҳволи оғир.
"Бемор эҳтиётсизлик натижасида олов ёққан ва танасининг 75 фоизи куйган. 1, 2, 3-куйиш жароҳатини олган. Унинг оёқ-қўллари, қорин, кўкрак соҳалари 2-3-даража куйган. Ҳозирда беморнинг аҳволи оғир. Биз тезкор равишда биринчи ёрдам кўрсатдик. Барча керакли текширувдан ўтказдик. Бемор ўз ҳушида. Чунки куйиш касалликларида беморлар ҳушида бўлади", — дейди шифокор.