Поиск
RUUZ

Реклама

UzCarlsberg коллекциясига Monde Selection халқаро танловининг яна тўртта медали қўшилди

Етакчи жаҳон сифат институти экспертлари UzCarlsberg маҳсулотларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаб, уларга лойиқ баҳо беришди.

90views0replies
0

«Халқаро экспертлар томонидан тасдиқланган сифат» – шунчаки шиор эмас. Бу ортида улкан ишлар турган катта ютуқ. Ҳаммаси Ўзбекистон аҳолиси Европа даражасидаги сифатли маҳаллий маҳсулотни олишлари учун қилинган.
UzCarlsberg – бу халқаро инвестицияларга эга компания. Ўз мижозларига йилига 365 кун давомида мукаммал сифатни кафолатлаш учун компания энг юқори стандартларга риоя қилади ва ўз маҳсулотларини ҳар ойда Европа лабораторияларига синовга юборади. Бунинг учун UzCarlsberg ҳар йили нуфузли халқаро танловларнинг медаллари ва сертификатларини олади. Бундай танловларга Monde Selection киради. У биринчи марта Бельгияда 1961 йилда ўтказилган ва 60 йилдан ортиқ вақт давомида маҳсулот сифатини органолептик ва илмий кўрсаткичлар бўйича баҳолашга эътибор қаратади. Шу вақт ичида танлов жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонди ва етакчи халқаро сифат институти унвонига сазовор бўлди.
Бу йил дунёнинг 90 мамлакатидан 3000 дан ортиқ иштирокчилар унинг мукофотлари учун курашдилар. Фахрий медалини олиш учун мустақил комиссиянинг қатъий танловидан ўтиш керак. У турли соҳалардаги 80 дан ортиқ халқаро миқёсда тан олинган мутахассислардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз карьерасида катта марраларни забт этган. Ушбу мутахассислар орасида «Мишлен» юлдузини олган ошпазлар, илмий ходимлар, университет профессорлари ва бошқалар бор.
Маҳсулотларнинг ҳар бир тоифаси ўз баҳолаш шаклига эга бўлиб, у 20 га яқин параметрларни ўз ичига олади, истеъмолчиларнинг кутиш эволюцияси ва илмий комиссия тавсияларига мувофиқ тортилади. Дегустация иштирокчиси бўлган ҳар бир маҳсулот бошқалар билан таққосланмасдан алоҳида баҳоланади. Шундай қилиб, масалан, UzCarlsberg брендида эксперт ҳакамлар ҳайъати қуйидагиларни баҳолаган: ичимликнинг ранги, тўйинганлиги, шаффофлиги, газланганлик даражаси, ифори, таъми, турғунлиги ва интенсивлиги, таъм туси, қадоқлаш дизайни, фойдаланиш қулайлиги ва бошқалар.
Шу сабабли, ишонч билан айтиш мумкинки, Monde Selection медаллари қатъий халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган юқори сифатни кафолатлайди. UzCarlsberg томонидан ҳар йили тасдиқланадиган сифат. Унинг эксклюзивлиги дунёнинг бошқа нуфузли институтлари ва мукофотлари томонидан тан олинади ва муносиб мукофотлар тақдим этилади.
UzCarlsberg чўққилар сари йўлини давом эттирмоқда. Ҳар йили у инновацион технологияларни ишлаб чиқади ва ишлаб чиқаришга жорий этади, бу нафақат компанияни, балки бутун саноатни олдинга ҳаракатлантиради. Ишончли жамоа, кўп йиллик тажриба, ўз ишига бўлган меҳр, истеъмолчиларга ғамхўрлик қилиш ва мукаммалликка муросасиз интилиш – UzCarlsberg муваффақият рецептининг асосий таркибий қисмлари бўлиб, улар халқаро даражадаги ва сифатли маҳсулотни яратишга имкон беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
90views0replies
0

Комментарии