Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан фуқаро И.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жумладан, терговда фуқаро И.Ш. "Халқ банки" АТ вилоят Куйганёр филиали ва "Халқ банки" АТ вилоят амалиёт бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб келган даврида 3,8 млрд сўмлик пул маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Тергов даврида фуқаро И.Ш. талон-торож қилинган 3,8 млрд сўм маблағлардан 1,3 млрд сўмини қопламаганлиги, терговга узрли сабабларсиз келмай, яшириниб юрганлиги сабабли 2022 йилнинг 20 май куни унга нисбатан юқоридаги моддалар билан сиртдан айблов эълон қилинган. Яъни "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланиб, қидирув эълон қилинган ва жиноят иши ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган,- дейилади хабарда.