Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода Gentra ҳайдовчиси ИИО ходимини уриб юборди — видео

Тармоқларда тарқалган ЙТҲ видеоси юзасидан расмий муносабат берилди.

359views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимини машина уриб юборганлиги аск этган видео ва хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодидаси бугун, 27 июль куни соат 11:40 атрофида Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида содир бўлган.
Унда 1998 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Lacetti (Gentra) автомашинасида шу кўчадан пиёда йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.
Аниқланишича, пиёда 1977 йилда туғилган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходими капитан Ж.Т. бўлган.
РШТЁИМ Бухоро филиали ҳамда ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари назоратида ушбу ходимга тиббий муолажалар кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

359views0replies
0

Комментарии