Поиск
RUUZ

Тайинлов

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

Илмий-амалий тиббиёт марказига эндиликда тиббиёт фанлари доктори, профессор Джамила Полатова раҳбарлик қилади.

525views0replies
0

Онко школа

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Полатова Джамила Шагайратовна Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Тайинловга қадар, Д. Полатова Тошкент давлат стоматология институтининг онкология ва тиббий радиология кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот ўрнида, Д. Полатова 1998 йили II Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, клиник ординатура ва аспирантура босқичларида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида катта илмий ходимликдан бошлаб, етакчи илмий ходим, бўлим илмий раҳбари вазифаларида меҳнат қилган.

525views0replies
0

Комментарии