Поиск
RUUZ

Спорт

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди

2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги турнири қўшма саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда.

220views0replies
0

Бугун, 27 июль куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида 2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги турнири қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жамоалар ҳар бирида тўрттадан тўққизта гуруҳга бўлинган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 2-босқичда Е гуруҳида ўрин олди. Мазкур гуруҳда Ўзбекистонлик футболчилар Эрон, Туркманистон ва Гонгконг/Бутан жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб борадиган бўлди.
Ўзбекистон миллий жамоаси биринчи ўйинни 16 ноябрь куни Туркманистон миллий жамоасига қарши олиб боради.
Шунингдек, Осиё ўйинларининг футбол мусобақасига ҳам қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон "C" гуруҳидан ўрин олди.
220views0replies
0

Комментарии