Поиск
RUUZ

Реклама

RG Brands: «Истеъмолчиларнинг юқори талабларига мувофиқ бўлиш учун маҳсулотларимизни яхшилаш устида ҳар куни ишлаяпмиз»

RG Brands ичимлик ишлаб чиқариш компаниясининг асосий вазифаси истеъмолчиларни доимий равишда юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳисобланади. Бунинг учун компания инновацион технологияларни ривожлантириб, халқаро стандартларга қатъий риоя қилмоқда.

135views0replies
0

Компания маҳсулотлар сифатига ишонади ва уларни маҳаллий ва халқаро истеъмолчиларга турли  таъм билан боғлиқ хоҳишларни қондириш учун муносиб тарзда тақдим этади.
RG Brands озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун илғор технологияларни қўллайди ҳамда жаҳон етакчилари билан ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга, компания илғор тажриба ва сифат стандартларидан фойдаланган ҳолда, уларни ҳар йили жаҳонга машҳур аудиторлик институтларининг сертификатлари билан тасдиқлайди. Ишлаб чиқарувчи завод ишлаб чиқаришни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлайдиган Krones, KHS, Sidel, Van Der Mollen, Berkefeld, Tetra Pak каби юқори тоифали етказиб берувчилар томонидан янги авлод ускуналари билан жиҳозланган.
2010 йилдан буён компания AʼSU сувини ишлаб чиқаради. Компания сувнинг таркиби ва таъмига алоҳида эътибор беради. Энг яхши жаҳон тажрибасига эга бўлган мутахассислар ва дегустаторлар сувнинг формуласи, таъми ва сифатини яхшилаш устида доимий иш олиб боришади. AʼSU тоғ минералларининг ноёб мувозанати билан бойитилган бўлиб, инсон организми томонидан тўлиқ сўрилади. Хуштаъм сувда ўзига хос таъм ва хушбўйлик берадиган табиий ингредиентлар мавжуд.
Компания Марказий Осиёдаги энг илғор ва замонавий заводлардан бири бўлган «Аксенгир» марказида AʼSU сувини ишлаб чиқаради. Сув ишлаб чиқаришнинг бутун жараёни давомида мутахассислар маҳсулот сифатини доимий равишда ва синчковлик билан назорат қилади. Заводда уч  турдаги олтита лаборатория иш юритади: таҳлилий, кириш назорати ва микробиологик. Уларнинг барчаси энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Лаборатория мутахассислари ҳар ўн беш дақиқада ҳар бир ишлаб чиқариш линиясидан битта пластик идишли маҳсулотни олиб, танланган намуналарни жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари учун қоидаларда қабул қилинган бир қатор параметрларга мувофиқлигини текширадилар.
PET пластик идишларни ҳам заводнинг ўзи ишлаб чиқаради, бунинг учун қўшни давлатлар қолипларидан фойдаланилади. Амалдаги хомашё экологик тоза, сувнинг таъми, ранги, ҳиди ёки таркибига таъсир қилмайди. Барча идишлар сув билан тўлдиришдан олдин стерилизациядан ўтади. Иккиламчи пластик идишлар энди ишлатилмайди, балки қайта ишлашга юборилади.
RG Brands тамойиллари юқори корпоратив масъулиятга асосланиб иш юритади. Компаниянинг устувор вазифаларидан бири истеъмолчи билан мулоқот қилишдир, чунки истеъмолчи ва унинг фаровонлиги ҳақида қайғуриш компания ривожланишининг асосидир. RG Brands фикр-мулоҳазалар учун доимо очиқ.
Барча саволлар билан 1309 рақамга мурожаат қилишингиз мумкин. 
Реклама ҳуқуқи асосида
135views0replies
0

Комментарии