Поиск
RUUZ

Назначения

Маданият ва туризм вазирлиги бир-биридан ажратилди

Туризм қўмитаси ташкил этилди ва унга янги раис тайинланди.

518views0replies
0

UzNews.uz

Президент фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек, туризм соҳаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибига қўшилиб, Туризм қўмитаси ташкил этилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозими Умид Рустамович Шадиев тайинланди.
Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охиридаги маъмурий ислоҳотлар пайтида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилганди ва унга Озодбек Назарбеков вазир этиб тайинланганди.
518views0replies
0

Комментарии