• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 26 июля 2023

Марказий банк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Бу бўйича Ўзбекистон президентининг тегишли фармони имзоланди.

756
0
Марказий банк

Ўзбекистон президентининг Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

Унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада “HUMO” миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.

Шу кунгача С.Мелибаев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

С.Мелибаев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У банк тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга.

756
0