Поиск
RUUZ

Коронавирус

Санэпидқўмита Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари COVID-19 инфекцияси аҳоли орасида яна фаоллашгани ҳақида хабар берган эди.

861views0replies
0

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ахборот хизмати Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор эканлигини маълум қилди.
Аниқланишича, республикада жорий йил 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган.
Бугунги кунда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор.
Таъкидланишича, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.
"Касалланиш бутун дунёда чекингани билан, йўқ бўлиб кетгани йўқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган.
Республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда",- дейилади хабарда.

861views0replies
0

Комментарии