• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 июля 2023

Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 тага етган

Маҳаллий йўналишларда ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилганлиги қайд этилди.

238
0

Жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ , "Qanot sharq", "Panorama Airways", "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ўтган 6 ой давомида Ўзбекистонга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинган.

Ҳозирда "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot Sharq", "Centrum Air", "Silk Avia" ҳамда "Humo Air" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилмоқда.

IATA-2023 ёзги мавсумида резидент ва хорижий авиакомпанияларга ҳафтасига 697 та частотада халқаро парвозларни амалга оширишга рухсатномалар тақдим этилган, – дейилади хабарда.


238
0