Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда хориждан келган фуқаролардан қизамиқ касаллиги аниқланмоқда

306 нафар бемордан 164 тасида қизамиқ аниқланган. Улар асосан хориждан келган фуқаролар.

262views0replies
0

UzNews.uz

Хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республикада жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 тасида қизамиқ аниқланган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашди.
Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4 954, Францияда 2 576, Грецияда 2 476, Италияда 2 020, Россияда 1 396, Грузияда 1 128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган.
Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият назорат остида бўлиб, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган шахслар билан алоқада бўлганлар эпидемиологик кўрсатма асосида профилактик эмлаш билан қамраб олинмоқда.
262views0replies
0

Комментарии