Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахдаги 2 та мактабда бюджет маблағларини ўмарган она-бола директорлар ушланди

Аёл мактабда ишламайдиган турмуш ўртоғига ҳам ойлик ёзиб, жами 200 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган.

292views0replies
0

Яккасарой тумани ҳокимлиги/Матбуот хизмати

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори В.О. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бюджет маблағини ўмарганлиги аниқланди.
Маълум қилинишича, у мактабда ишламаган турмуш ўртоғи (О.А.)га овоз бериш оператори сифатида 2019-2023 йил 1 майга қадар, 47,3 мн сўм тўланишига эришган.
Шунингдек, омборчи вазифасига ишга қабул қилинган фуқаро Н.Э.га 2022 йил ва 2023 йил 1 майга қадар 6,9 млн сўм, 2014 йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ.га эса 2016 йилга қадар 22,9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний равишда тўлаган.
Оқибатда жами 77,1 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, В.О. Зафаробод туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида директор вазифасида ишлаб келаётган ўғли Р.Д. билан жиноий тил бириктирган. Ўз раҳбарлигидаги мактаб ходимлари Н.Ю. ва И.Т.нинг хабарисиз уларни бир вақтнинг ўзида ўғли раҳбарлигидаги мактабда ишлагани тўғрисида сохта ҳужжат расмийлаштирган.
2017-2022 йиллар давомида ушбу икки ходимга мажбурий ушланмалардан ташқари жами 69,8 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаган.
Умумий ҳисобда 146,9 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар жорий йилнинг апрель ойида Бош прокуратурага юборилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлими томонидан мазкур мактабнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

292views0replies
0

Комментарии