Поиск
RUUZ

Общество

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда гуруч тақчиллиги бўлиб, нарх ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Аввалроқ, интернетда Ҳиндистон гуруч экспортини тўхтатгани Ўзбекистоннинг гуруч бозорига кескин таъсир қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

850views0replies
0

iqmena.livejournal.com

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда гуруч тақчиллиги юзага келиши сабаб унинг нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда бунга сабаб Ҳиндистон Ўзбекистонга гуруч экспортни камайтириб юборгани айтилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда Ҳиндистондан жами 232,6 тонна гуруч импорти амалга оширилган, холос. Жорий йилда гуруч асосан Қозоғистондан (29,3 минг тонна, 54,7 фоиз) ва Покистондан (23,2 минг тонна 43,3 фоиз) импорт қилинган.
Жорий йилда Ҳиндистоннинг бошқа мамлакатларга гуруч экспортини тўхтатиши Ўзбекистонга ўз таъсирини кўрсатмайди.
Ўзбекистон ҳудудларида 2022 йилда 105,8 минг гектар майдонларда шоли экилиб, 516,9 минг тонна шоли етиштирилди. Гуруч ҳисобида 310 минг тоннани ташкил этади. Яъни, аҳоли талабига нисбатан 43 минг тонна кам гуруч ишлаб чиқарилади (2021 йилга нисбатан 48 минг тонна кўп шоли етиштирилган).
Бугунги кунда Ўзбекистон деҳқон бозорларида гуручнинг 1 кг нархи навидан келиб чиқиб, 11 500 сўмдан 25 000 сўмгача сотилмоқда (ўтган йил мос даврига нисбатан 35,2 фоизга ўсган).
"Аҳолини турли ижтимоий тармоқлардаги гуручни нархини ошиб кетиши асоссиз тарғиб қилишидан огоҳ бўлишга, бу фақатгина сепекулятив ҳолат ёки гуруч нархини асоссиз оширишга ҳаракатларни амалга оширишга туртки бўлаётганлигини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.
850views0replies
0

Комментарии