Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 5 киши канал ва дарёларда чўкиб кетишди

Уларнинг 2 нафари вояга етмаган болалар. 19 ёшли боланинг жасади топилган. Қолган фуқаролар қидирилмоқда.

748views0replies
0

Наманган ФВБ

Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 2 нафар 2011 йилда ва 2009 йилда туғилган вояга етмаган ўғил болалар чўкиб кетган.
Шунингдек, 17 июль куни Учқўрғон тумани “Катта Андижон канали”да 1993 йилда туғилган фуқаро, 23 июль куни Поп туманидаги Сирдарё дарёсида 1973 йилда туғилган фуқаро, 24 июль куни Чортоқ туманидаги каналда эса 19 ёшли йигит чўкиб кетган.  Бугун, 25 июль куни Чортоқ туманидаги йигитнинг жасади сувдан олиб чиқилган.
Фуқароларнинг чўккани ҳақидаги хабар вилоят ФВБга келиши билан бошқарма сувда қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан сув ости ва туман ёнғин-қутқарувчилар томонидан сув усти қидирув ишлари бошланган.
Ҳозирда қидирув ишлари давом эттирилмоқда.
748views0replies
0

Комментарии