Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда электробус ва Nexia-3 ўртасида ЙТҲ содир бўлди — видео

Nexia-3 йўлнинг 2-қатнов қисмидан ҳаракатини кескин ўнгга буриб, хавфли ҳолатни келтириб чиқарган.

229views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 17:20 атрофида ҳайдовчи А.Д. "Ютонг" русумли электробусни 28-йўналишда Шайхонтоҳур тумани А.Навоий кўчасида махсус А йўлак бўйлаб бошқариб бораётган бўлган. Электробуснинг чап тарафида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 русумли енгил автомобиль йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузиб, йўлнинг 2-қатнов қисмидан ҳаракатини кескин ўнгга бурган ва хавфли ҳолатни келтириб чиқарган.
Nexia-3 автомобилининг ушбу кескин хатти-ҳаракати (манёвр) натижасида бўладиган ЙТҲнинг олдини олиш мақсадида, электробус ҳайдовчиси А.Д. кескин тормоз олишга мажбур бўлган.
Оқибатда электробус салонида тик турган ҳолда кетаётган йўловчилардан бири йиқилган ва шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиб, хизмат суриштируви ўтказилмоқда.

229views0replies
0

Комментарии