Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жияни орқали 1,5 йил давомида жинсий эҳтиёжини қондириб келган

Тоға ўз жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиб, зўрлик ишлатган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1202views0replies
0

Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилган. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳасининг Telegram'даги саҳифасида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 йилда туғилган қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган. Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 йилда туғилган эркак қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, ҳолат юзасидан 12 июлда эркакка нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши 22 июлда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмидан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмига қайта малакаланган.
Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан айбланганлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1202views0replies
0

Комментарии