Поиск
RUUZ

Происшествия

"Қамчиқ" довонида юк автомобили ағанаб, хандаққа тушиб кетди — видео

Вазиятга ундан олдин ҳаракатланиб келаётган юк автомобили ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб, йўл ўртасида тўхтаб қолиши сабаб бўлган.

201views0replies
0

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 16:53 атрофида А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 242,2 км.да "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл ўртасида "қайчи" усулида тўхтаб қолган.
Натижада автомобиль ёқилғиси оқиб кетган. Унинг ортидан келаётган CIMC  русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб, йўл четидаги хандаққа (кювет)га тушиб кетган.
ФВВнинг хабарига кўра, зудлик билан ҳодиса жойига ФВВнинг "Қамчиқ" довони қутқарувчилари етиб борган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Аввалроқ, мазкур йўлда ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиши сабаб қисқа тирбандлик юзага келган эди.
Натижада ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш вақтида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган.
Ҳозирда тирбандлик бартараф этилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати довон йўлида давом этмоқда.
201views0replies
0

Комментарии