Поиск
RUUZ

Общество

Россия босқинчи кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланди — Украина элчихонаси

Украина ҳукумати Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этган этган чет эл фуқароларини Украина миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишини маълум қилди.

209views0replies
0

UzNews.uz

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилган жанговар ҳаракатлар пайтида Россия босқинчи армияси томонидан шахсий таркибнинг катта йўқотишлари туфайли тажовузкор давлат Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашиш учун хорижий фуқароларни жалб қилишга уринишмоқда.
“Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, вақтинча ишғол қилинган Донетцк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия босқинчи кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланган. Ушбу шахслар Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудудига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Мариупол (Украина) шаҳрига етиб келганидан сўнг, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар Россия ишғол кучлари сафига кўнгилли сифатида сафарбар қилинган”, - дейилади хабарда.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини уларнинг Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этишига йўл қўйилмаслигига қаратади. Украинага қарши қуролли тажовузда иштирок этган чет эл фуқаролари Украина миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.
Элчихона, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида ҳар қандай фаолиятда қатнашиш учун Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга йўл қўйилмаслигига қаратади. Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига, шу жумладан қурилиш ёки бошқа ишларда иштирок этиш учун ноқонуний равишда келган чет эл фуқаролари босқинчиларнинг шериклари деб ҳисобланадилар ва Украина қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақиради.
209views0replies
0

Комментарии