• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 24 июля 2023

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +44 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

679
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши ҳамда кундуз кунлари ҳарорат +39...+42 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек 24-25 июль кунлари республика шимолининг баъзи жойларида +43...+44 даража бўлиши кутилмоқда.

Жорий йил 27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат +35...+38 даражагача, жанубда +40...+42 даражагача бироз пасаяди. Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/м гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 24 июлда куннинг иккинчи ярмида ва ҳафта охирида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 24-27 июль кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 24-27 июлда +39...+42 даража, 28 июлда +38...+40 даража бўлади.

679
0