Поиск
RUUZ

Общество

"Оқ билан қорани ажратиб олинглар, олдин" — ИИО ходимлари боғча болаларига йиғилиш ўтказди — видео

Муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу йиғилиш ҳақида расмий муносабат билдирилди.

697views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимларининг боғчада йиғилиш ўтказиб, тарбияланувчиларга маъруза ўтганлиги акс этган видео тарқалган эди. Мазкур видео кенг жамоатчиликнинг танқид ва муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видеодан кўриш мумкинки, ИИБ ходимлари боғча болаларига оқ ва қорани ажратиш ҳақида фикрларини билдирган.
"Фақат яхши ишни қилиш керак, ота-онани ҳурмат қилиш керак. Қилма деган ишни қилиш керак эмас, қил деганини қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин. Нима оқ, нима қора. Қайси ишни қилсам тўғри бўлади, қайси ишни қилсам нотўғри бўлади. Қилишдан олдин буни қилганимдан кейин эртага нима бўлади, шуни ўйлаш керак. Тушунтира олдимми?,- дейди ИИБ ходимларидан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 17 июль куни Учтепа туманидаги давлат МТМларидан бирида "Ҳарбийлар билан учрашув" мавзусида профилактик тадбир ўтказилган.
Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчиларига Ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда Ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик ҳақида суҳбат ўтказиб, ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилишган,- дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу видео боғча тарбиячилари томонидан болаларнинг ота-оналари бўлган телеграм гуруҳга ташлаб берилган. Лекин айрим ота-оналар томонидан бу видео лавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилинган.
697views0replies
0

Комментарии