Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда собиқ аёлини бошқа эркак билан яқинлик қилганини шантаж қилмоқчи бўлган эр ушланди

Эр бунинг учун бир аёл билан тил бириктирган. Аёл $5 мингни олаётган вақтда ушланди.

314views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда турмушидан ажрашган эркак бир аёл билан тил бириктириб, собиқ аёлини бир эркак билан яқинлик қилганини шантаж қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Эркак собиқ аёлига бир эркак билан жинсий алоқада бўлгани акс этган расмлари борлигини айтиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан қўрқитган. У бу ишни қилмаслик эвазига $5 минг талаб қилган.
Собиқ аёл билан яқинлик қилгани айтилган эркак эса ҳолат юзасидан ИИБга ариза берган.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбирда аёл аризачи эркакдан $5 мингни олаётган вақтда қўлга олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан "а" билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
314views0replies
0

Комментарии