Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятидаги қарийб 20 минг гектар ер майдони "Янги Тошкент" шаҳрини қуришга ажратилади

Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори имзоланди.

410views0replies
0

Benoy / Иллюстрация

Маълум қилинишича, Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерларнинг тоифаси ўзгартирилиб, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилади. Бу ҳақда Президентнинг 20 июлида имзоланган қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, янги шаҳар учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан қарийб 19 730,9 гектар ер майдони танлаб олинган бўлиб, дастлабки босқичда 2 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Умуман олганда, 20 минг гектарлик ер майдонининг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар, дирекцияга ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағидаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни беғараз ажратиш кўзда тутилган.
Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун эса Foster and Partners (Буюк Британия) ,OMA (Нидерландия) ва Meinhardt (Сингапур) компаниялари жалб қилинган.
Бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 2024 йил 1 апрелга қадар, автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр энергияси табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш мақсадида халқаро молия институтлари кредитларини ва давлат хусусий -шериклик асосида инвесторлар маблағларини жалб этиш топширилган.
410views0replies
0

Комментарии