Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 39 ёшли эркак ёш болаларга ахлоқсиз ишлар қилишни ўргатди — видео

Тошкент вилояти ИИББ интернетда тарқалган видеога изоҳ берди.

1302views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда эркак ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни ёш болалар иштирокида қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот берди.
Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан аниқланишича, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Ф.Х. бўлиб, у руҳий касалликлар диспансерида доимий рўйхатда туради.
Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекциясининг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2-гуруҳ ногирони.
Ҳолат юзасидан яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспансерига жойлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.
1302views0replies
0

Комментарии