Поиск
RUUZ

Общество

ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида илонлар чиққани акс этган видеога изоҳ берилди — видео

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда институтда йирик илонларнинг юрганлиги ва одамлар ундан қўрқиб, қочганлиги акс этган видео тарқалган эди.

1152views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ВКИГдан йирик илонлар қочиб кетганлиги ва одамлар ундан қўрқиб, қочаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу вазият Россия Давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент филиалида содир бўлган, дея тахмин қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Маълум қилинишича, мазкур олийгоҳда янги сериал суратга олиниб, видеода акс этган ҳолат сериалдан парча бўлган.
Таъкидланишича, Зилола Жўраева томонидан суратга олинаётган "Бадавлат гадойлар" янги телесериали "Миллий" телеканали буюртмаси билан ВГИК Тошкент филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирокида суратга олинмоқда.
Институт сериални суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилганини билдирди.
"Суратга олиш майдончасида герпетологлар ишлаганини ва қочиш саҳналари саҳналаштирилганини таъкидлаймиз. Жароҳатланганлар йўқ", — дейилади хабарда.
Қолаверса, ВГИК Тошкент филиали одатдагидек ишлаётганини ва абитуриентлар қабул қилинаётганини маълум қилган.
1152views0replies
0

Комментарии