Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ИИБ ходими кийимида видео чиқарган қиз жаримага тортилди

21 ёшли қиз ИИБ формасини кийиб, Instagram'да ўзини махфий бўлимнинг оперативни ходими эканлигини билдирган.

339views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларга ўзини ИИБ ходими дея таништирган қизнинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилган.
Маълум бўлишича, ИИО ходимининг хизмат кийимидаги аёл Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 2002 йилда туғилган Ш.М. эканлиги аниқланган.
Унга нисбатан туман ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг 21 июль куни ЖИБ Қува тумани суди томонидан Ш.М.га МЖтКнинг 209-1-моддаси асосан, БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
Шунингдек, мазкур кийим-бошни Ш.М.га берган ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
339views0replies
0

Комментарии