Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалардан бирида бўлди – фото

Хастимом маҳалласида 1,5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, уларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади.

219views0replies
10

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди.
Бу ерда 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади.
Давлат раҳбари хонадонлардаги шароитларни кириб кўрди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди. Юртга тинчлик-осойишталик, хонадонларга файзу барака тилаб дуо қилинди.
‘’Маълумки, мамлакатнинг барча ҳудудларида “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари амалга оширилмоқда. Йўллар, муҳандислик тармоқлари таъмирланиб, хонадонларга файз кирмоқда. Бу маҳаллани ҳам “Обод хонадон” дастури асосида яхшилаш кўзда тутилмоқда. Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз’’,  – деди Президент.
Давлат раҳбари уйларда ташкил этилган ҳунармандлик устахоналари ва маҳалладаги кичик кўргазмани кўздан кечирди. Ўзини ўзи банд қилишни кенгайтириш, туристлар учун савдо ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
219views0replies
10

Комментарии