Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 3 киши "канализация"га тушиб кетиб вафот этди, 1 киши жонлантириш бўлимида

Вафот этганлардан бир нафари "канализация"га тушиб, тозалаш ишларини олиб бораётган вақтда қудуқ ичидан чиққан заҳарли газдан бўғилиб, ҳушини йўқотган.

427views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 10:30 атрофида "Тошкент коммунал қурилиш сервис" МЧЖ ишчиси 1966 йилда туғилган А.Қ. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тўйтепа М.Ф.Й. Тошкент йўли кўчасида жойлашган "Реал Мадрид" автодўкони олдидаги иккинчи даражали йўл остидан ўтган сув оқова тармоғи (канализация) қудуғига тушиб тозалаш ишларини олиб бораётган вақтда, қудуқ ичидан чиққан заҳарли газ аралашмасидан бўғилиб, ҳушидан кетган. Шу ерда бўлган 2000 йилда туғилган М.С., 1968 йилда туғилган Е.К. ҳамда 1996 йилда туғилган Ш.Ф.лар ёрдам бериш мақсадида қудуқ ичига тушган вақтда улар ҳам ҳушидан кетган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Натижада А.Қ., М.С. ва Е.К. ҳодиса жойида вафот этишган. Фуқаро Ш.Ф. эса ҳушсиз ҳолатда Нурафшон шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Нурафшон шаҳар суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 20 июлдаги дастлабки маълумотига кўра, А.Қ., М.С. ва Е.К.ларнинг ўлими водород сульфидидан ўткир заҳарланиш, ўткир нафас юрак қон-томир етишмовчилиги, ички аъзоларнинг тўлақонлигидан юз берганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шаҳар прокуратураси томонидан терговнинг бориши назоратга олинган бўлиб, натижаси ҳақида белгиланган муддатларда ахборот бериб борилиши таъминланади.
427views0replies
0

Комментарии