• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 21 июля 2023

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Ж.Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

У ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.

241
0
ИИВ

Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида олиб борган ҳаракатлари туфайли халқаро қидирувда бўлган жиноятчини депортация қилиш масаласи ҳал этилди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.

Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБларининг учрашувлар чоғидаги аввалги келишувлари асосида экстремистик мавзудаги материалларни тарқатишда айбланаётган халқаро даражадаги қидирувда бўлган жиноятчини топшириш тадбири амалга оширилди.

Қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратган, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноятчи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилди.

241
0