Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси Ўзбекистонга газ транзити 2023 йил октябрь ойидан бошлашни режалаштирган. Бу ҳақда "Казинформ" компания Матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, компания раиси Санжар Жаркешов Атирау вилоятига иш сафари чоғида Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича "Марказий Осиё – Марказ" магистраль газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирди.
Барча техник тадбирлар QazaqGaz АЖ томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Бугунга қадар бир қатор таъмирлаш-тиклаш ишлари якунлаган.
Жорий йилнинг июнь ойида "Газпром" ва QazaqGaz компаниялари Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига ташиш бўйича шартнома имзолаганди.