Аввалроқ, Нью-Йоркнинг Бруклинида 15 ёшли ўзбекистонлик 17 ёшли ўсмир томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун марҳум Фаридун Мавлоновнинг жанозаси бўлди. Жанозага Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди.
“Набирам ҳаётдан жуда эрта кўз юмди. У Америка чемпиони бўлишни ва Ўзбекистонга Америка байроғини кўрсатишни хоҳларди. Биз у билан доимо фахрланардик”, — деди марҳумнинг бувиси 12 йил аввал тарк этган она юртига ишора қилиб.
Шаҳар мэри Нью-Йоркда ёшлар орасида қуролдан фойдаланиш авж олгани ва бу жуда хавф эканини таъкидлади.
“Фарзандларимизни йўқотиш бутун шаҳримиз ва бутун мамлакатимиз учун айбловдир. Биз буни ўзгартиришимиз керак. Биз туришимиз керак. Биз болаларимизни қутқаришимиз керак. Биз жуда кўп нарсани йўқотмоқдамиз”, — деди Эрик Адамс.