Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида 90 ёшли онахон невараси томонидан калтакланганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 июль куни Қўқон шаҳар А.Дониш кўчаси 1-уйда ўзаро мулкий низо туфайли қариндошлар икки аёл Л.Т. ва Г.Т.лар бир-бири билан жанжаллашиб кетишган. Мазкур жанжалга ушбу хонадонда яшовчи видеодаги кекса аёл М.Т. ҳам аралашиб, уларни ажратмоқчи бўлган.
Аниқланишича, М.Т.ни жанжал вақтида бирор бир шахс уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирда жанжал иштирокчилари Л.Т., Г.Т., М.Т. ва бошқаларнинг баданидаги тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва Қўқон шаҳар ИИБ томондан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.