Поиск
RUUZ

Общество

3 та ҳоким ва яна 3 та давлат идораси раҳбарлари бизнес қилаётгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой тумани ҳокимлари ҳамда яна уч давлат идораси раҳбарлари МЧЖларда таъсисчи эканлигини аниқлади.

509views0replies
0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди. Улардан 3 нафари туман-шаҳар ҳокими, 1 нафари агентлик, 1 нафари унитар корхона ва 1 нафари қўмита раҳбари.
Хусусан:
— Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;
— “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Мусаммо” МЧЖ;
— Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Сабина Иссиқ Нонлари 777” ва “Кўмир Саноати” МЧЖлар;
— Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва "Zarafshon Grand Invest" МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;
— Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;
— Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.
509views0replies
0

Комментарии