Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда қутуриш касаллигидан бир нафар фуқаро вафот этди

5 ой олдин уни ити тишлаганлиги, бироқ у тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаганлиги айтилмоқда.

237views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда бир нафар фуқарони қутурган ити тишлаганлиги сабаб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология қўмитаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 18 июль куни соат 19:20 да Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасига қутуриш касаллигига гумон қилиниб, бир нафар фуқаро ётқизилган.
Аниқланишича, фуқарони 2023 йил февраль ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган.
Июль ойигача бўлган вақт давомида бемор тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
Беморга ўтказилган даво муолажасига қарамасдан 19 июль куни соат 21:35 атрофида вафот этган. Бемордан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган.
"Марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жароҳат етказганлигини ўрганиш ва касалликни олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида ШТАБ ташкил этилди.
Санэпидқўмитанинг Боёвут тумани бўлими 10 нафар ходимлари эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бормоқда",- дейилади хабарда.

237views0replies
0

Комментарии