Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда фуқаро I-XII асрларга оид археология ёдгорлигига 13 млрд сўм зарар етказди

У боғдорчилик қилиш мақсадида ёдгорликнинг маълум бир қисмини бузиб ташлаган.

88views0replies
0

Сурхондарё вилояти Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, "Қорахон" маҳалласида жойлашган I-XII асрларга оид "Марказтепа" археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилган.
Натижада, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланган.
Таъкидланишича, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд сўм зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

88views0replies
0

Комментарии