Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида боғча тарбиячиси болаларни оёқ кийими билан урди — видео

Машғулотга халал бергани учун болаларни калтаклаган 21 ёшли тарбиячи ишдан олинди.

339views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси икки нафар болани ургани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 18 июль куни Янгийўл тумани “Ибрат” МФЙда жойлашган “Оминахон” номли нодавлат оилавий МТТда тарбиячи бўлиб ишловчи 21 ёшли аёл шу боғчадаги 5 ва 6 ёшли ўғил болалар ўзаро талашиб, машғулотга халал бергани учун уларни уришиб, уй оёқ кийими билан урган.
Жараён воқеага гувоҳ бўлган шахс томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан тарбиячи ва бошқа масъуллар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, болаларни суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш учун йўлланма берилган.
Экспертиза хулосаси ва ўтказилаётган терговга қадар текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ўрганиш давомида тарбиячи тегишли тартибда ишдан бўшатилиб, тадбиркор огоҳлантирилган.
339views0replies
0

Комментарии