Поиск
RUUZ

Происшествия

Инстаблогер Asad Algo'нинг вафоти билан боғлиқ янги тафсилотлар очиқланди

Инстаблогер Asad Algo Тошкентдаги боғда бир йигит билан жанжаллашиб қолгандан кейин шифохонада вафот этган.

15928views0replies
0

Instagram

Кеча, 19 июль куни Asad Algo номи билан танилган инстаблогер вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Вафот этган блогер ҳақидаги қўшимча маълумот UzNews.uz'га келиб тушди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 июль куни тонгги соат 5:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Эко боғ"да 2002 йилда туғилган инстаблогер Асадбек Арзикулов ва 26 ёшли йигит ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал натижасида жароҳатланган инстаблогер Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган ва шу ерда вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
15928views0replies
0

Комментарии