Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда "гашиш" ва "героин"ни конфетлар ичига яширган шахс ушланди

У яширин равишда гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга олиб киришга уринган.

107views0replies
0

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда "Урганч халқаро аэропорти" яқинида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Ўзбекистонга учиб келган фуқаро С.А. томонидан конфетлар орасида яширинча олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини фуқаро М.А. қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланишича, у 10 дона целлофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 175 граммга тенг бўлган "героин" гиёҳвандлик воситаси ҳамда 16 дона целлофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 405 граммга тенг бўлган "гашиш" гиёҳвандлик воситасини ноқонуний олиб ўтишга уринган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

107views0replies
0

Комментарии