Поиск
RUUZ

Общество

Нью-Йоркнинг Бруклинида 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отиб ўлдирилди — видео

Ўзбекистондан келган муҳожирларнинг 15 ёшли ўғли Фаридун Мавлонов Нью-Йоркда вафот этди. Болани 17 ёшли ўсмир отиб ўлдирган.

2301views0replies
0

Воқеа 17 июль, душанба куни тушда содир бўлган. Самарқандлик оиланинг ўғли Фаридун Мавлонов ўз уйи олдида отиб ўлдирилган, деб ёзади The New York Times.
Дастлабки маълумотларга кўра, 17 ёшли ўсмир Франклин Делано Рузвелт мактаби олдида турган ёшларга етти марта ўқ узган. Ёшлар орасида Фаридун Мавлонов ҳам бўлган. Ўқдан яраланган йигит оғир аҳволда яқин атрофдаги шифохонага олиб кетилган. Ўлим 18 июль, сешанба куни қайд этилган.
Қайд этилишича, қотилнинг нишони Фаридун бўлмаган. Икки гуруҳ йигитлар отишмадан тахминан икки соат олдин жанжаллашишган. Гуруҳ аъзолари орасида отишма содир бўлган. Натижада, ўқ Фаридун Мавлоновга теккан.
The New York Times газетаси мухбирлари боланинг отаси Фирдавс Мавлонов билан суҳбатлашди.
Фаридун Мавлонов 12 йил аввал оиласи билан АҚШга кўчиб келган. Ота ҳозир сартарош бўлиб ишлайди, бўш вақтларида марҳум ўғли унга ёрдам берарди. Фаридун дзюдо билан ҳам шуғулланган.
Унинг айтишича, жияни ўғлининг ўлими ҳақида телефон орқали хабар қилган. Фаридун икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди, аммо қон тўхтамаган.
"Ўғлимни ҳамма таниди. Болаларни ўлдиришни тўхтатиш керак, бу жуда ёмон. Илтимос, менга ёрдам беринг", - деди ота.
2301views0replies
0

Комментарии