Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги 6 ой ичида “Вақф” хайрия жамоат фонди 16 млрд сўмдан зиёд маблағни хайрия қилди

“Вақф” хайрия жамоат фонди 2023 йил бошидан буён амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди.

79views0replies
0

UzNews.uz

АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров биринчи ярим йилликда амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш мақсадида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” ўқув курслари дарс хоналарига 11 дона смарт-доска учун 187 млн сўм сарфланган. Шунингдек,
— Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 2 393 163 130 сўм;
— Диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган 141 нафар талабаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва тўлов-шартномалари учун – 745 635 минг сўм;
— Масжидлар ва зиёратгоҳларнинг ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 130 млн сўм;
— Мамлакатда фаолият олиб бораётган 2 119 нафар имом-хатибларнинг ҳар бирига бир марталик 5 млн сўмдан жами 10 595 000 000 сўм, 192 нафар отинойларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан жами 576 млн сўм;
— Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 195 915 минг сўм, шундан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 407 900 минг сўм;
— Турли хайрия тадбирлари учун – 216 млн сўм;
— Вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 70 млн сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.
Бундан ташқари, “Қурбон ҳайити – 2023” тадбири доирасида 471 млн сўм қийматидаги гўшт ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган 25 тонна ҳурмолар байрам совғаси сифатида ҳақдорларга етказилди.
Шунингдек, ўтган 6 ой давомида мамлакатнинг ичимлик суви танқис бўлган турли ҳудудларидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Вақф сувлари” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги қудуқ учун 80 млн сўм фонд ҳисобидан сарфланган бўлса, ҳомийларни жалб қилган ҳолда 3 та артезиан қудуғи қазиб ишга туширилди. Яна 3 та ҳудудда қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
79views0replies
0

Комментарии