Поиск
RUUZ

Общество

Euronews: Ўзбекистон “янги Ренессанс” марказига айланади

Ғарб медиа гигантлари Euronews ва CNN манбаларида Янги Ўзбекистон ҳақида туркум материаллар ва видеолавҳалар эълон қилинди.

142views0replies
0

Euronews ва CNN телеканалларида мамлакатимизда юз бераётган глобал ислоҳотларни баҳолашга бағишланган, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик халқаро тадбирлар – «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва маърифат» Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги якунларига бағишланган қатор ахборот ва видеоматериаллар эълон қилинди.
Мазкур халқаро тадбирларда 60 та давлатдан 400 дан ортиқ таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ҳамда экспертлар, шу жумладан, 203 та хорижий ташкилот, компания ва ассоциацияларнинг раҳбарлари, 70 дан ортиқ нуфузли университетлар, илмий марказлар президентлари, ректорлари ва директорлари, шунингдек, 4000 дан ортиқ юқори мартабали, таниқли давлат арбоблари, сиёсатшунослар, олимлар, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Euronews сайтида Янги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида дунёнинг турли соҳа мутахассислари қандай фикрда экани ва юқоридаги воқеалар қандай кечганлигига оид маълумот берувчи материаллар чоп этилди.
Бир қатор конференциялар Ўзбекистон вакиллари ва халқаро экспертларга ҳамкорликдаги жорий лойиҳалар бўйича қайдларни солиштириш, эришилган ютуқларни тақдим этиш ва келажак истиқболларини муҳокама қилиш имконини берди.
Ушбу материалларда сўнгги олти-етти йил ичида муҳим ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди: валюта курсини либераллаштириш, молия сектори ва янги солиқ кодексидаги солиқ ислоҳотлари, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва бюджетни консолидациялаш соҳасидаги ўзгаришлар шулар жумласидан. Яқинда эса рақобат тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Албатта бу мамлакатда рақобат муҳитини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Барқарор ривожланиш масалалари бўйича ўтказилган сессияда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича катта иқтисодчиси Пинар Яшар, ЮНИСEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, USAIDнинг катта менеджери Айжан Бейсеева, Туркий савдо-саноат палаталари иттифоқи бош котиби Адем Кула ва бошқалар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди
“Қадимий шаҳарлари Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган замонавий Ўзбекистонда амалий санъат дурдоналарининг кенг тўплами, жумладан кўплаб монументал меъморчилик, миллий либослар, қўлёзма китоблар сақланиб қолган. Бугунги кунда бу мерос барчани, айниқса замонавий ўзбек рассомлари ва санъаткорларини авангард рангтасвирдан тортиб, кинематографиягача бўлган санъатнинг турли йўналишларида илҳомлантирмоқда”, — деб ёзади Euronews.
Ҳамкорлар ташаббуслари ҳафталиги якунлари ҳақида батафсил маълумотни веб-сайтдан олишингиз мумкин.
142views0replies
0

Комментарии