Поиск
RUUZ

Спорт

IBA раҳбари ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевга Малибу совға қилди

Умар Кремлев бокс бўйича илк жаҳон чемпионларидан бири бўлган Руфат Рисқиевнинг ҳузурида бўлиб, барча саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, автомобилни топширди.

1826views0replies
0

Видеодан кадр

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев шахсан ўзи Тошкентга етиб келди ва афсонавий совет ва ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевга автомобиль совға қилди.
"1974 йилда жаҳон бокс тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевни шахсан таништириш учун Тошкентга махсус учиб келганман. Бу бизнинг тарихимиз, биз уни асраб-авайлашимиз керак, токи ёшларимиз ҳамма нарсани кўрсин, келажагимиз нимадан бошланишини билсин. Ҳозирги вақтда қандай яшаш керак ва истиқбол қандай яратилган", деб ёзади Умар Кремлев Instagram'даги саҳифасида.
Умар Кремлев Руфат Рисқиевга меҳнати, жанглари ва тарихи учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, унга IBA президентининг бокс фахрийлари билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Руфат Рисқиев гангрена туфайли ўнг оёғининг бир қисмини кесиб ташлаш бўйича операция қилинган эди. Жорий йилнинг 13 май куни Кремлев касалхонага ётқизилган 73 ёшли Рисқиевни зиёрат қилиб, унга чемпионлик камари ва Ғалаба иродаси кубогини топширди. Шундан сўнг IBA Рисқиевга умрбод молиявий ёрдам кўрсатиши маълум бўлди.
Руфат Рисқиев тўрт карра СССР чемпиони, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси. 75 кггача вазн тоифасида иштирок этган ўзбек боксининг афсонаси 1974 йилда ўтказилган бокс бўйича биринчи жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, 1976 йилги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори.
1997 йилда Руфат Рисқиев WВА ҳакамлар секциясига кириб, Марказий Осиё мамлакатларида профессионал бокснинг халқаро тоифадаги биринчи ҳакамига айланди.
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчиси Руфат Рисқиев номидаги мукофот билан тақдирланди. 2020 йилда Президент фармони билан Руфат Рисқиев "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
1826views0replies
0

Комментарии