Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил қилди

Мазкур қиймат орқали камбағаллик чегараси белгиланади.

128views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлигининг маълум қилишича, "2023 йил учун Статистика дастури"да белгиланган муддатда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган.
Унга кўра, 2022 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, бу кўрсаткич 498 минг сўмни ташкил қилган эди.
Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:
— давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
— мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
— камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
— пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

128views0replies
0

Комментарии