Тимоти Смарт Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Британия ҳукумати расмий сайти.
Тимоти Смарт республикадаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тимоти Торлот ўрнига жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонда иш бошлайди.
Тайинланишидан олдин Тимоти Смарт Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Ўрта ер денгизи бўлими бошлиғи бўлган.