Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда Ҳисоб палатаси ҳар чоракда фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот беради

Президент бу ҳақда тегишли қонунни имзолади.

143views0replies
0

UzNews.uz

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун жорий йил 17 июль куни Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, МЖтКга киритилган ўзгартиришга кўра:
Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:
— молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
— назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно;
— ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.
Қонун билан Ҳисоб палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақлилиги белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

143views0replies
0

Комментарии